Нукуслик бармен йигит бир йилда 101 китоб ўқиди

Китоб-инсоннинг энг яқин дўсти, маслахатчисидир. Деган гапни кўп ўқиймиз ва эшитамиз ку базан бунга этибор қаратмаймиз. Ҳозир мен ёшларга таништирмоқчи бўлаётган 24 ёшли Акимов Тўрениязинг эса бунга ишончи комил.

Ҳа агар ундай бўлса у бирорта олий талим муассасасининг китобга мутассидан кетган талабаларидан биридир деб ўйлаётган бўлсангиз янглишасиз.  Тўренияз бармен бўлиб ишлайди. Шунга қарамасдан у бир йилда 101 та китоб ўқиган.

Қизиқиб қолган бўлсангиз китобсевар қаҳрамонимиз билан қисқача таништириб ўтсам. Тўренияз Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлимидаги ахборот ресурс марказининг энг фаол аъзоси, у 6 синфгача Нукус шаҳридаги 5 сонли умумталим мактабида, ундан кейин 9 сонли иқтиосослаштирилган мактаб итернатида 9 синфни битириб, Нукус туманидаги Кердер касб-ҳунар колледжида талим олган. Бугунги кунда Нукус шаҳрида жойлашган «Агро» кафесида бармен лавозимида ишлаб келмоқда.

-Мен китоб ўқишни 21 ёшимда бошлаганман. Китоб ўқиб инсонларнинг яхши-ёмонлигини уларнинг сўзлари ва ҳаракатлари орқали билиб оладиган бўлдим. Кўп ўқимаган вақтларимда бунга этибор қаратмас эдим. Шунингдек яшашдан ўз мақсадимни англадим. Мен биринчи ўринда ўзимни-ўзим комил инсон қилиб тарбиялаб олишим керак. Шундан сўнг гина мен укаларим ва келажакда фарзандларимни комил инсон қилиб тарбиялашим мумкунлигини тушундим.

Энг севимли китобим Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романи. Бу китоб қахромани ҳаёти ўз ўмримга ўхшаганидир сабаби. Бир сўз билан айтганда асар қаҳрамони китоб ўқиш орқали комил инсон бўлиб, одамларни фарқлашни бошлайди. Севган қизи унинг амалдар бўлишини ҳоқлайди лекин у ёзувчи бўлишни танлайди. Бу билан нима демоқчиман ўқиган инсон ўзини ўзи бошқаради, ўзига нима кераклигини билади ва онги билан қалби бир бўлади,-дейди Акимов Тўренияз.

“Китоб-беминнат устоз. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим ҳазинаси билан ошно эта олади”, деган эди буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий.

Ҳақиқатдан ҳам инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёс. Ҳар биримизнинг билимларимиз асосчиси китобдир. Шунинг учун ҳам Тўренизга ўхшаган ёшлар кўпайиб, жамиятизда юксак манавиятли комил инсонлар сони ортаберсин деймиз.

Клара Худайбергенова

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар