"KRuz.uz" ўқувчиларининг 28 фоизи Нукусда йўналишли таксиларнинг 1000 сўмга кўтарилишига овоз беришди, қолганларчи?

Нукусда йўналишли таксиларнинг нархи 800 сўмдан 1000 сўмга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Шу муносабат билан сайтимизнинг телеграмдаги каналида  "Нукус шаҳрида йўналишли такси (маршрут)ларнинг нархи 1000 сўмга кўтарилишига муносабатингиз қандай?" деб номланган сўровнома ўтказдик. Сўровномада 454 иштирокчи овоз берди. Овоз берувчиларнинг 59 фоизи "800 сўмда қолгани яхши (200 сўм қайтим олсак)" деган бандига овоз берган бўлса, 28 фоиз респондент "1000 сўм бўлса яхши (қайтим муаммо бўлмайди)" деб овоз берган.

Эътиборга молик жиҳати "800 сўмда қолсин (қайтимига гугурт беришса ҳам)" дебномланган жавобни 13 фоиз ўқувчи белгилаган. Улар қайтимига гугурт олишга ҳам розилар.

Эслатиб ўтамиз, Нукус шаҳрида йўналишли таксиларнинг нархи 2016 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 800 сўм бўлиб келмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар