Нукусда "Ошпазлар мусобақаси" ўтказилади

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоат овқатланиш корхоналари бирлашмаси маълум қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги  “2018 йилги Навруз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги     ПҚ-3564-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида 2018 йил 14 апрель кунида бўлиб ўтадиган  мазкур кўрик-танловда Республикамиз умум-овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, Нукус шаҳри ҳамда барча туманлар ҳудудидаги ресторан, кафе ва ошхона ошпазлари беллашади.


Кўрик-танлов ғолиблари Биринчи, Иккинчи ва Учинчи ўринлар, шунингдек, “Энг ёш ошпаз”, “Энг яхши салат”, “Энг яхши чет ел таоми”, “Энг яхши миллий таом”, “Энг яхши намунавий ошпаз” ҳамда “Тадбирнинг фаол иштирокчиси” номинациялари орқали аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар