Ўзбекистоннинг етакчи бизнесменлари Нукусга етиб келишди

9-апрел куни Ўзбекистоннинг етакчи бизнесменлари Нукус халқаро аэропортида кутиб олинди.

 

 

Меҳмонлар орасида Ўзбекистондаги бизнеснинг турли  соҳаларидаги энг етакчи раҳбар ва асосчилари бор. Улар билан танишинг:

Ҳикмат Абдураҳмонов - Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси.

Ҳасан Мамасаидов - "Dekos", "Office market" асосчиси.

Мурод Назаров - "Murad Buildings" асосчиси.

Улуғбек Холматов- "Ўзбек- Хитой савдо уйи" асосчиси.

Ботир Арифжанов - "Paynet", "LeBazaar" асосчиси.

Анвар Ирчаев - "Orient capital management" раҳбари.

Ҳусан Мамасаидов - "Deli", "Office market" асосчиси.

Акмал Пайзиев - "My Taxi" асосчиси.

Меҳмонлар дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида матбуот анжуманига қатнашишди. Матбуот анжуманини  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов очиб берди ва олиб борди.

Матбуот анжуманида журналистлар ва ёш тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ундан кейин эса меҳмонлар Ёшлар маркази биносига ташриф буюришди. Улар бу ердаги ёшларга яратиб берилган шароитлар билан танишишди.

 

 

 

 

 Охирги ва асосий манзил эса Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройидир. Боиси, шу ерда муваффақиятли тадбиркорлар томонидан ёш тадбиркорлар ва ёшлар учун "Глобал тадбиркорлик тармоғи" ҳафталиги доирасида "Муваффақиятга эришиш сирлари"  маҳорат дарслари ташкил қилиниши режалаштирилган. 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

 


Шуҳрат Саидаҳмадов
Фото: Бауржан Бўтабоэв

Бўлимлар