Қўнғирот туманида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги кенг нишонланди

Бугун Қўнғирот туманидаги Қўнғирот маданият бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқий маданий-марифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокими Ш.Темирбаев, туман прокурори И.Арзиев, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси А.Мамутов, “Нуроний” жамғармаси раиси А.Нуриллаев, туман хотин-қизлар қўмитаси Ж.Аметова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари У.Тилеумуратовалар иштирок этишди.

Тадбирни Қўнғирот туман ҳокими Ш.Темрирбаев очиб берди ва фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги, шунингдек, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт эканлиги ҳақида, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги ўз маърузасини якунлаб, байрам қатнашчиларини байрам билан табриклади.

Туман прокурори И.Арзиев ёшларнинг бепул таълим олиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи ва ушбу ҳуқуқлардан ёшларимизнинг тўлиқ фойдалана олиши, улар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиши, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги хақида нутқ сўзлади.

Шунингдек, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси А. Мамутов Қорақалпоғистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, Қорақалпоғистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги ҳақида гапириб бугинги кунда ҳар бир шахснинг хуқуқий маданиятини ошириш лозимлиги хақида гапириб ўтди.

Тадбир якунида туман маданият бўлими ходимлари ва Нукус шаҳридан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан таёрланган ашула ва рақслар байрам қатнашчиларига аъло кайфият улашилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар