Беруний туманида барпо этилаётган "Обод қишлоқ"да қандай ишлар амалга оширилмоқда (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Респубикаси Беруний тумани Бийбазар овул фуқаролар йиғинини “Обод қишлоқ”қа айлантириш мақсадида O’zLiDeP Беруний тумани Кенгаши ҳодимлари ҳамда депутатлар ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутати Қаландаров Умиджан Давлетярович томонидан Бийбазар овул фуқаролар йиғини аҳолисини иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишини учун ҳудудда яшовчи ҳар бир хонадонга кирилиб, аҳолига тушунтириш ишлар олиб борилди. Натижада ҳудудда яшовчи 106 нафар фуқаро ўз томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида иссиқхона қуриш учун кредит олиш истагини билдирди ҳамда кредит олиш истагида бўлган 106 нафар фуқародан ҳозирги кунда 86 нафари имтиёзли кредитлар олиб ўз томорқаларида иссиқхона қуриш ишлари бошлаб юборди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутати Юлдашев Мухаммад Махсудович томонидан ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Бийбазар” ОФЙ худуди “Пахтачи” аҳоли манзилида мавжуд 223 та хонадондан - 203 тасини таъмирлаш, шундан ўтган 13 кун мобайнида 34 та турар жойнинг том қисми шиферлаш ишлари бошланиб, 27 тасида якунланишида амалий ёрдам кўрсатилди.
15 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари, 9 та турар жойнинг орқа томонидаги эски молҳоналарини бузиш, атрофини ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутати Бабажанов Ғофур Бахтиярович томонидан Бийбазар овул фуқаролар йиғинида жойлашган 6-сонли мактаб ҳамда 57-сонли мактабгача таълим муассасаси биносида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилишида; 

Овул фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида аликафон билан қоплаш ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилишида;
“Бийбазар” ОФЙ ҳудуддаги катта ва кичик 46 та кўча бўлиб, бугунги кунда 6,0 км ички йўлларига қум шағал аралашмаси (ЩПС) ётқизиш ишлари бажарилди ҳамда 1,0 км қисмида таъмирлаш ишлари ва кўчаларига тунги ёритқичлар ўрнатиш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Партия ҳодимлари ва депутатлар Берунийда «Обод қишлоқ»лар барпо этилишида шижоат билан меҳнат қилиб, фаол қатнашмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар