Таниқли бизнесменларнинг Қорақалпоғистон ҳақидаги фикрлари қандай?

Таниқли бизнесменларнинг Қорақалпоғистон ҳақидаги фикрлари қандай?

Олдин хабар қилганимиздек, бугун 9-апрел санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистоннинг энг таниқли   тадбиркорлари томонидан ёш тадбиркорлар ва ёшлар учун "Глобал тадбиркорлик тармоғи" ҳафталиги доирасида "Муваффақиятга эришиш сирлари"  маҳорат дарслари ташкил қилинди. 


Уни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Абат Данияров очиб берди ва олиб борди.

Маҳорат дарси бошланиши аввалидан меҳмонлар Қорақалпоғистон ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини айтиб ўтишди.

Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси  Ҳикмат Абдураҳмонов:

-Қорақалпоғистонга биринчи марта келишим. Ташрифимиз  шундай улуғ байрамга тўғри келганлигидан бахтиёрмиз. Барча Қорақалпоқ аҳлини Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик шодиёналари билан чин дилдан табриклаймиз!

"Murad Buildings" асосчиси Мурод Назаров:
 - Қорақалпоғистон ҳақида фикрларим жуда ижобий. Олдин ҳам бу юртга келиш бахтига мушарраф бўлганман ва ҳар гал  келганимда бу халқнинг меҳмондўстлигидан ҳайратда қоламан. Очиғини айтаман, бу гал ҳам шундай бўлди. Ҳатто Тошкентда ҳам бундай  очиқ юз, меҳмондўстликни учратмайсиз!

 "Dekos", "Office market" асосчиси Ҳасан Мамасаидов:
 - Қорақалпоғистонга илк маротаба келишим. Нон-туз ҳурматини шу ердан сездик. Айниқса,  жажжи қизалоқларнинг кулгуси, ўзларига ярашиб турган миллий кийимлари, ёниб турган кўзлари бизни ҳайратга солди.

"My Taxi" асосчиси Акмал Пайзиев:

- Нукусга учинчи мартта келишим. Ҳар гал Қорақалпоғистонга келганимда мени ҳайратга соладиган нарса бу - шаҳардаги ўзгаришлар, қурилишлар, янги биноларнинг қад кўтаришидир.  Мана бугун яна бир катта савдо комплекси бўлган "Karzinka"нинг  қурилиш ишлари билан яқиндан танишдик. 
Қорақалпоғистоннинг туризм бўйича имкониятлари жуда катта. Ўтган йили Оролга боргандик.У ердаги  Буюк Британиядан келган сайёҳлар билан гаплашганимизда шу нарса маълум бўлдики, улар сайёҳлик маршутларини тўппа-тўғри Оролга мўлжал қилишиб, Тошкентда тўхтамасдан Мўйноқнинг ўзига келган эканлар. Биласизми, бу катта нарса! Бундан унумли  фойдаланиш керак халос.

 

"Ўзбек- Хитой савдо уйи" асосчиси Улуғбек Холматов:

 -  Очиғи, бу халқнинг меҳридан эрталабдан юзимиз табассум қилишдан тўхтамаяпти!

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

 

 

Шуҳрат Саидаҳмадов
Фото: Боуржан Бўтабоев

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар