Тўрткўлда "Кобалт" ағдарилиб кетди, уч киши вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 8 апрель куни соат 15.20 ларда, Уллубоғ маҳалласида яшаган, 1972 й.т. Ш.Атажонов ҳеч қандай ҳужжатларсиз бирга яшовчи опаси, Ў.Атажоновага тегишли “Кобальт” русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 578-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги оқибатида автомашина йўл четига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи Ш.Атажонов олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган, ҳамда йўловчилари, Ш.Атажоновни турмуш ўртоғи ва вояга етмаган ўғли, турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага келтирилганларидан сўнг вафот этганлар. Шунингдек, автомашинанинг қолган йўловчилари, Ш.Атажоновни опаси Ў.Атажонова ва унинг вояга етмаган невараси, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар