2,5 йилдан буён ишсиз юрган йигит Халқ қабулхонасига мурожаат қилганидан сўнг ишга кирди

Жорий йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов мутасадди муассаса ва ташкилотлар раҳбарлар ҳамда масъул ходимларнинг иштирокида бир гуруҳ фуқароларни навбатдаги қабул қилиши давомида аҳоли ҳаётида учрашаётган маиший ва бошқа да муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. 

Эътиборлиси, ўз ечимини топган ҳар бир мурожаат ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб инсонларнинг ҳаётидаги ўзгариш, янгиланиш жамланган. Бу эса фуқароларнинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим омил саналади.  

Бунинг амалдаги оддий бир тасдиғи Руслан Пирназаровнинг Халқ қабулхонасига қилган мурожаати қисқа муддатда ўз ечимини топганлиги бўлди. 

Русланнинг айтишича, у 2015 йили Қорақалпоқ давлат университетининг Табиётшунослик факультети, география иқтисослигини тамомлаган ва шу вақтга қадар ишсиз юрган. Мана бугун ўз мурожаатим билан қабулхонага келдим ва мени Нукус шаҳридаги 27-сонли умумтаълим мактабига ўз мутахассислигим бўйича ўқитувчи қилиб жойлаштириб қўйди. Бундай яратилган имконият учун Муҳтарам Прехидентимизга минг-минглаб раҳматлар айтаман,- дейди. 

Шу куни бундан бошқа бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари тинланиб, ўз ечимини топди. 

Бугунги кунда Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан жойларнинг ўзида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Турли оворагарчилигу сарсонгарчиликларнинг олдини олиш, энг муҳими, одамларнинг оғирини енгил қилиш, давлатга, адолатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда юксак самаралар бермоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар