Нукус шаҳар ҳокимлиги эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 февраль кунги кенгайтирилган таризда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнининг 18-банди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 29 мартдаги 5/665-сонли топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида хорижий туристлар учун ўз уйларидан меҳмон ўйларини ташкил этиб, қорақалпоқ халқининг бой маданияти ва санъатини таништириш имконияти мавжуд бўлган хонадон эгаларини Нукус шаҳар ҳокимлиги биргаликда туризмни ривожлантиришга чақириб қолади.

Бунда хонадонлар маълум бир ихтисослик, жумладан, боғдорчилик, полизчилик, чорвачилик, табиат қўйнида дам олиш, отда сайр, миллий урф-одатлар ва таомлар намойиши, ҳунармандчилик ва бошқада йўналишлар бўйича кўшимча хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилишига алоҳида эътибор каратилади.

Агарда шундай имкониятга эга ва қўшимча даромад топишни истасангиз Нукус шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналрга кўмаклашиш, кичик санаот зоналари  ва туризмни ривожлантириш бўлимига хабарлашишингиз мумкин.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар