Кемерово воқеасидан сўнг Қорақалпоғистонда ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар кўпайтирилди

Россия Федерациясининг Кемерово вилоятида жойлашган «Зимняя вишня» номли 4 қаватли кўнгил очар савдо комплексида содир бўлган ёнғин оқибатида 1500 кв.метр майдонда том қисми 3 ва 4 қаватлари ёниб зарарланганлиги, энг ачинарлиси 64 нафар фукаролар (шулардан 41 нафари болалар) халоқ бўлган ва 45 нафар инсонлар тан жароҳати олганлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республика худудида жойлашган одамлар кўп йиғиладиган масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда бир қатар профилактик тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда КР ИИВ ЁХБ катта мухандиси Ж.Пиржанов "KRuz.uz"га хабар берди.

Жумладан: Республика худудида жойлашган объектлардан одамлар кўп йиғиладиган масканларнинг аниқ руйхати шакллантирилиб, (27 та бозорлар ва савдо комплекслари, 3 та театр, 18 та маданият уйлари, 19 та истирохат боғлари, 3 та амфитеатр, 42 туйхана, 17 та стадион ва 46 та спорт комплекслари) уларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўриклари ҳамда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Утказилаётган текширув ва ёнғин-профилактика кўриклари давомида аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар объектлар ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида мухокама қилиниб, амалга оширилиши лозим булган чора-тадбирлар белгиланди ҳамда аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинди. Ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида аниқланган маблағ талаб қилмайдиган камчиликларни жойида баратараф этилишига эришилмоқда.

Жойларда олиб борилган профилактик-огоҳлантирув ва тарғибот ишлари давомида фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида 87 маротаба сухбат ва йўриқномалар утказилиб, объектлар маъмурияти ва тадбиркорлик субъеклари рахбарларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига доимо риоя қилиш борасидаги маъсулиятини ошириш чоралари кўрилмоқда. Учрашувларда асосий эътибор ишчи-хизматчиларнинг ёнғинларни олдини олиш, ёнғин содир булганда уларнинг бирламчи ҳаракатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди ва ишчи-хизматчиларни жалб этган ҳолда 21 маротаба ўкув-машғулотлари ўтказилди. Бозорлар ва йирик савдо комплекларида мавжуд бўлган радиотармоқлар орқали маъмурият билан хамкорликда мунтазам равишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш борасида мурожаатномалар бериб борилмоқда.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларда одамлар кўп йиғиладиган масканлар маъмурияти ва ишчи-хизматчилари томонидан тезкор ҳаракатланиш тартибини юксалтириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар хизмати ҳамда таллуқли идоралар билан ҳамкорликда 41 маротаба ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотлар утказилди.

Ёнғин ўчиришга мулжалланган сув таъминоти қурилмаларининг техник холатини яхшилаш мақсадида республика худудида одамлар кўп йиғиладиган масканларда урнатилган 56 дона ёнғинга  қарши сув ҳовузлари ва 42 дона ер ости сув олгичларнинг техник холати текшириб чиқилиб, аниқланган носозликлар ўз урнида бартараф этилишига эришилди. Шунингдек, тадбирлар давомида шаҳар ва туманлар ҳудудларида аниқланган ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқада қутқарув хизматларининг транспорт воситалари эркин ҳаракатланишига тусқинлик қилувчи 34 дона сунъий тўсиқларнинг барчаси бартараф этилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар