Ўзбекистондаги 8 машҳур тадбиркор Нукусда 500 нафар ёшларга мастер-класс ўтишди

9 апрел куни Ўбекистондаги 8 нафар таниқли тадбиркор Нукус шаҳрига ташриф буюришгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Меҳмонлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 500 нафар ёшларга "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавзусида мастер-класс ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз мастер-классларни қуйидаги тадбиркорлар олиб боришди.

Ҳикмат Абдураҳмонов - Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси.

Ҳасан Мамасаидов - "Dekos", "Office market" асосчиси.

Мурод Назаров - "Murad Buildings" асосчиси.

Улуғбек Холматов- "Ўзбек- Хитой савдо уйи" асосчиси.

Ботир Арифжанов - "Paynet", "LeBazaar" асосчиси.

Анвар Ирчаев - "Orient capital management" раҳбари.

Ҳусан Мамасаидов - "Deli", "Office market" асосчиси.

Акмал Пайзиев - "My Taxi" асосчиси.

Учрашув мобайнида кўплаб ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил тўхталиб ўтамиз.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар