Қорақалпоқ давлат университети талабаси Марокашда каратэ бўйича 2-ўринни эгаллади (фото)

Спортнинг каратэ тури бўйича Марокаш пойтахти Рабат шаҳрида Токио-2020 Олимпиадаси учун рейтинг балл жамғариш учун премьер лига мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 75 кг вазн тоифасида  Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси, Бердах номидаги қорақалпоқ давлат университетининг 4-босқич талабаси Достон Отаболаев ҳам иштирок этди.

Спортчининг журналист Фурқат Юсуповга маълум қилишича, у  финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратди.  Бироқ ҳал қилувчи беллашувда Озарбайжонлик таниқли каратэчи Рафаел Агаевга имкониятни бой бериб, кумуш медал билан чекланишга мажбур бўлди.

Д.Отаболаевнинг биринчи мақсади Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар