Қўнғиротда 3 нафар аёлга тикув машиналари берилди

Қўнғирот тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида жойларда қатор тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда.


2018 йилнинг 10 апрель куни туман хотин-қизлар қўмитаси, «Конырат ун заводы» акциядорлик жамияти билан биргаликда тумандаги кам таъминланган оилаларда яшовчи, имконияти чекланган хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида 3 нафар аёлга тикув машиналари берилиб, уларнинг касаначилик асосида мехнат қилиши учун шароитлар яратилди. Туман «Конырат ун заводы» акциядорлик жамияти томонидан уларга мехнат дафтарчалари топширилди.

Шунингдек, тумандаги корхоналар билан касаначилик асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган яна 6 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар