Қорақалпоғистонлик 25 ёшли йигит 146 нафар фуқаронинг 128 млн сўм пулини "ухлатиб" кетди

Жиззах шаҳрида 1 апрель куни “Сангзор” МФЙ яшовчи, 1974 й.т. М.Аббосова ва бошқа фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилиб, 2017 йил июнь ва июль ойларида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Саманкўл қишлоғида яшовчи, “Smart Classika Konsalting” МЧЖ раҳбари, 1993 й.т. Дастанбек Юсупбаев “Оққўрғонлик” МФЙ ҳудудида 146 нафар фуқароларга маиший техника маҳсулотларини олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, улардан жами 128.450.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида Д.Юсупбаев қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар