Онлайн саёҳат: “Чилпиқ қалъа” қўрғони

Онлайн саёҳати иштирокчилари Амударё туманида эрамиздан аввалги IV – I асрга тегишли бўлган “Чилпиқ қалъа” қўрғони ёдгорлиги билан танишди.

Саёҳат давомида бизга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси бошлиғи Қувончбек Шарипов ҳамда “Ёшлар қаноти” етакчилари ҳамроҳлик қилиб боришди.

Қувончбек Шариповнинг таъкидлашича, қалъанинг диаметри 65-79 метрни, баландлиги эса 4,8 – 5 метрдан ошади. Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 245 тарихий маданий мерос объектлари давлат ҳимоя қилиш тизимга олинган. Шулардан 46 тарихий архитектура, 118-тарихий археологик, 81 тарихий маданий мерос объектларидир.

Манба: "Миллий тикланиш" демократик партияси (www.mt.uz)

Бўлимлар