Шўмоной тумани ҳокимининг 3 ўринбосари тайинланди

Халқ депутатлари Шўмоной тумани  Кенгашининг 30-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг уч фармойиши депутатлар томонидан тасдиқланди.

Унга кўра Клишев Рашид Жанибекович Шўмонай тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 

Темирханов Мақсет Турсинбаевич Шўмоной тумани ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 

Жарилкаганов Бахтияр Жалгасбаевич Шўмонай тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар