ФВВ ҳодимлари Нукусда уйда ёлғиз қолиб кетган 2 яшар болани қутқаришди

2018 йил 11 апрель куни соат 14.23да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматининг 1050 телефон рақамига Нукус шаҳри Тўрткул гузори 4 уй, 17 хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Садикова томонидан уй эшиги қулфланиб қолиб ичкарида 2 яшар боласи Алимордан Қўнғиротбоев қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 
Фуқародан келиб тушган мурожаат бошқарма бошлиғига етказилганда, зудлик билан навбатчи смена томонидан воқеа жойига етиб боришини ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма олинган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ 
Қутқарув отряди Қидирув-қутқарув гуруҳи командири хизматчи Қ.Нурумбетов "KRuz.uz"га хабар берди.

Қутқарув отряди Қидирув-Қутқарув гуруҳи командири Қ.Нурумбетов бошчилигидаги Қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига соат 14.32 да етиб келди ва қутқарувчиларга фуқаро Ш.Садикова уйнинг эшиги қулфланиб ишкарида  боласи (А.Қўнғиротбоев) қолиб кетганлигини ва ичкарида ўғлининг йиғлаётганлигини айтиб тезроқ эшикни очиб беришини ҳамда боласига ёрдам беришини айтди. Қутқарувчилар вазиятни тезкорлик билан урганиб, қутқарув ишларини бошлашди, уйи иккинчи қаватда эканлиги аниқлангач махсус  (трёх коллённа лесница) ёрдамида деразадан уйга кириб, қутқарувчи Т.Каландаров уй ичидаги икки яшар боланинг йиғлаб ўтирганин кўриб уни хотиржамликка чорлайди ва уни кутариб олиб ичкаридан қулфланиб қолган эшикни очиб онасига боласини соғ-соломат топширилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар