Ажабо!!! Амударёлик истеъмолчининг 9 йил илгари тўлаган пуллари туширилиб берилди

Амударё туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тўлқин ОФЙ да яшовчи фуқаро Т. Атажанов ёзма равишда мурожаат қилди. 

Т.Атажановнинг 2009 йилдаги бир неча ойнинг табиий газ учун ўз нафақасидан хар ой тулаб қўйган пуллари ҳисоб рақамига ўтмай қолган. Туман газ идораси ходимлари томонидан қарздорлиги тўғрисида огохлантирилган.

Мурожаат жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб истеъмолчининг 9 йил илгари бир неча ойига табиий газ учун тўлаган пул маблағи реестрларида истеъмолининг газ дафтарчасининг абонент рақами кўрсатилмаганлиги сабабли эгаси аниқлангангунга қадар (Биллинг Газ дастуридаги до выяснения) 8888-сонли абонент рақамига автоматик тарзида ўтказлиганлиги аниқланди. 

Т.Атажановнинг пуллари ўз ҳисоб рақамига туширилиб берганидан  истеъмолчи жамият ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар