Қорақалпоғистонлик божхоначилар 3861 дона беҳаё мазмундаги материаллар кириб келишини тўхтатишган

Ҳозирги кунда Республикамиз ҳудудига беҳаё мазмундаги материалларни олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди. 

Мисол учун: “Даут ота” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро М.Ш. ӯзининг уяли алоқа воситасида 283 дона, Р.М. га тегишли бўлган уяли алоқа воситасида 197 дона, М.Р. га тегишли бўлган уяли алоқа воситасида 203 дона, Д.О.га тегишли бўлган уяли алоқа воситасида 192 дона беҳаё мазмундаги видео файллар борлиги ошкор бўлиб қолди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни жорий йил биринчи чораги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси кесимида кўрадиган бўлсак, божхона ходимлари томонидан бу борада 52 та божхона қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, улар бӯйича жами 3861 дона беҳаё мазмундаги материаллар кириб келиши тўхтатиб қолинган.

Шунинг учун фуқароларга эслатма сифатида шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасига киришдан аввал ҳар қандай маълумот ташувчи воситаларингизнинг “тоза”лигига алоҳида эътибор қаратинг. Яъниким, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ва жамият тузимига қарши, ҳудудий яҳлитлик, сиёсий эркинлик, давлат суверенитетини бузишга қаратилган, диний экстремизм, терроризм, зўравонлик, шавқатсизлик, миллатчилик, диний адоват, ирқчилик ва унинг бошқа кўринишларини тарғиб қилувчи, шунингдек беҳаё мазмундаги ҳар қандай кўринишдаги материалларни олиб кириш қатъиян таъқиқланади. 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизмати

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

 

Бўлимлар