Қорақалпоғистонлик божхоначилар поезд вагонида музлаткич ортига нима яширилганини аниқлашди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездининг ресторан вагони божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро С.Р. ва А.Т.лар томонидан вагоннинг музлаткич қисмининг орқа томонига хуфиёна тарзда яширилган жами 1300 қути “Parliament” номли тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётганлиги аниқланди.

Божхона ходимларининг ҳушёрлиги сабабли олғир “тамакифуруш”ларнинг қилмишлари фош этилиб, амалдаги қонунчилик бўйича тегишли маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512 сонли Қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотларини божхона тўловларини тўламасдан олиб кириш миқдори 10 қути этиб белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизмати

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар