Чимбойда меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Нечта одам ишга кирди?

Меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни, шунингдек касб-хунар коллеж битирувчиларини ва уюшмаган ёшларни, мақбул иш билан таъминлаш мақсадида Чимбой тумани ҳокимияти, туман мудофаа ишлар бўлими, прокуратураси, Ёшлар иттифоқи ва Чимбой тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкиллаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси 12 апрел куни Чимбой Иқтисодиёт касб-хунар коллежида ўтказилди. 

Бу ярмаркага Чимбой туманида жойлашган 27 корхона, фермер хўжалиги ва ташкилотлардан жами 80 бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбирга 74 нафар иш қидирувчи жалб қилиниб, жумладан ёшлар, коллеж битирувчилари ва хотин-қизлар қатнашди. Ярмарканинг якуни билан жами 21 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан 13 нафари ёшлар, 6 нафари хотин-қизлар ва 2 нафари коллеж битирувчилардан ташкил топган.

Шунингдек, ярмаркада 16 нафар фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар