Қонликўлда «Обод қишлоқ» барпо этилмоқда (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 марттаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3630-сонли ваш у асосдаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 30 марттаги 214-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги «Бескўпир» ва «Бўстон» овул фуқоралар йиғинлари худудларини «Обод қишлоқ» дастури асосида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб бориш белгилаб олинди ҳамда белгиланган параметрларининг ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш бўйича тизимли мониторинги  йўлга қўйилган.

Бу ердаги  уй-жойлар,  бино-иншоотлар, инфраструктура объектлари, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияларнинг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда ўларда қурилиш, реконструктура қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга ошириш, техник талабларга жавоб бермайдиган ёки ноқонуний ҳолатда қурилган бинолар ва қурилмаларнинг бузилиши  ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари туман ҳокимлигининг ер захира фондига олинишини таъминлаш чоралари кўрилди.

Тумандаги «Бескўпир» овул фуқоралар йиғини худудида аҳолининг сони 4968 нафар киши бўлиб, 756 та хонодонларда яшамоқда. Худудда, «Агро бизнес Қонликўл» МЧЖ томонидан 28 минг бош товуққа мўлжалланган паррандачиликни ташкиллаштириш режалаштирилган бўлиб, ўнда 15 та янги иш ўрни яратилади ҳамда «Асембоғ» хусусий корхонаси томонидан 50 та ўринга мўлжалланган хусусий нодавлат шерикчилик асосида, мактабгача таълим муассасаларини ташкиллаштириш кўзда тутилган.

Шунингдек, худуддаги 13-сонли умумтаълим мактабига капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, 2 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 30 дона кўча чироқларини (диод лампалар) ўрнатиш, 0,06 га ер майдонларни гузларлар ташкил қилиш, 2,1 км магистрал сув тармоқларига, 3 км кўча тармоқларини реконструкция қилиш,  7,8 км электр узатыў тармақларын модернизация қылыў, 2 дона трансформаторларни янгидан ўрнитиш ва 0,39 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги «Бўстон» овул фуқоралар йиғинида 3268 аҳоли 543 хонодонларда яшаб келмоқда, Худудда «Садиков Сабиржон» фермер хўжалиги томонидан насилли 500 бош қора мал олиб келиб кўпайтиш ҳисобидан аҳолининг сут ва гўшт маҳсулотларига бўлган иҳтиёжини доимий таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бу ерда 20 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Шунингдек, худуддаги 8-сонли умумтаълим мактабида ҳамда 12-сонли мактабгача таълим муассасига капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, 0,7 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 20 дона кўча чироқлари ўрнатиш, 0,06 га ер майдонларига гулзорлар ташкил қилиш, 2,0 км магистрал сув тармоқларини, 2 км кўча тармоқларини реконструктура қилиш ҳамда 1,15 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Худуд аҳли Президентимизнинг ташааббуси билан амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» дастури асосида, «Бескўпир» овул фуқоралар йиғини фуқоралари Б.Вайсов 50 та ўринга мўлжанланган болалар боғчасининг қурилиши, М.Тайров сув, йўл тармоқларининг таъмирланиши  ҳақида, «Бўстон» овул фуқоралар йиғини фуқоралари Н.Султамуратов «Обод қишлоқ» фармони бўйича, О.Сейтмуратова қишлоқни шаҳар типида кўриш бу улкан янгиланиш эканлигини айтиб, Қ.Қалбаев ҳамда бошқалар халқимиз учун яратилган шараитлар учун Ҳурматли Президентимизга ташшаккурномаларини билдиришиоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар