НДПИнинг декан ўринбосари Нукус туманида масъул лавозимга тайинланди

Нукус тумани халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимига Оразбаев Тимур Жолдасбаевич тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Т.Оразбаев 1978 йили 20 августда Нукус шаҳрида таваллуд топган. 2000 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Бугунги кунгача Нукус давлат педагогика институтининг табиатшунослик ва география факультети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар