Абат Данияров Берунийда етакчилар билан учрашувда "Йўл харитаси" ўзининг ҳаётида қанчалик муҳим рол ўйнаганини айтиб берди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Беруний тумани бошланғич ташкилотлари етакчилари билан учрашар экан бунда,  ҚР Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 30-мартдаги 308-сонли қарори «Ғалла хирмонини ошириш ва аҳолининг томорқа ерларини самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишни ташкиллаштириш чора тадбирлари ҳақида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида етакчилар учун сафарбарлик ойлиги эълон қилинди.

Етакчиларга ҳар бир хонадонга кириб аҳолига томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, аҳолининг боқимандаликдан фориғ бўлиб, кичкинагина ердан мўл-ҳосил олиш, шу билан бир қаторда ўз оиласини тебратишда моддий томонлама фойда келтиришлари мумкинлиги каби тушунтириш ишлари олиб борилиши топширилди. Бундан ташқари Туман етакчиларининг таълим муассасасида учраётган айрим камчиликлари ўрганилди ва ўз ўрнида бартараф этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши раиси нафақат камчиликлар, ютуқлар, топшириқлар борасида балким, етакчиларнинг маҳорати, ўқувчилар билан ишлашиш, уларнинг ишончига кириш, уларнинг суянчиғи бўлиш каби шахсий тажрибаси билан ҳам ўртоқлашди. Абатбай Данияровнинг Беруний туманига ташрифидан  шунга амин бўлдимки унинг мувоффақиятлари калити унинг шахсий «Йўл харитаси»да яширинган.  Болалигида онаси унга мактаб ва уйи оралиғини харита кўринишида чизиб берган. Шу харита орқали мактабга катталарнинг кўмагисиз боришга одатланган. Харитада Педагогика институти  корпуслари орасидан ҳаракатланиш кераклигини чизган онаси фарзандининг келажагини ҳам белгилаб берган бўлса не ажаб. Чунки, бу олий ўқув дагоҳидан ўтаётиб ҳар бир инсон шундай масканда ўқиш, талабаларни кўриб талаба бўлиш истаги пайдо бўлиши табийий.

Абатбай Данияров ҳар бир ўқувчида «Йўл харитаси» бўлиши кераклигини такидлаб ўтар экан, бу лойиҳа ҳақиқаттан ҳам ўқувчиларнинг келажагига катта таъсир қиладиган, асосан шаҳар мактабларида кўп бора учраб турадиган ҳолатларнинг олдини олишда ёрдам беради. «Ўқувчи мактабга йўл олар экан у ҳамиша яхши кайфиятда келиши, чиройли манзарадан баҳра олиши, чиройли биноларни кўриб ҳавас қилишни ўрганиши, энг асосийси хатарсиз жойлардан юришни ўрганиши керак. Бу борада етакчилар ота-оналар билан суҳбатлашиб фарзандларига уйидан мактабгача бўлган масофони, йўлга кетадиган вақтни аниқлаб йўл харитасини чизиб беришларини ва ўқувчи психологиясига ёмон тасир қиладиган (Компьютер ўйинлари хоналари, ўқувчини чалғитадиган клублар, мозорлар), унинг хаётига хавф соладиган (носоз кўприк, ахлат ташланган жойлар, ташландиқ уйлар, машиналар ҳаракатланадиган йўллар) йўлларига Х белгиси билан белгилаб фарзандига бу йўллардан юришни тақиқлаб қўйишлари керак»лигини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, агар ушбу лойиҳа 100% амалга оширилса ўқувчи ёшлар орасида профилактик назоратга олиниш ҳолатлари камаяди. Ўқувчиларнинг ҳавфсизлиги таъминланади. Ўқувчининг туғилиб ўсган юртига  меҳри ошади. Чунки, уларни чегарасиз, ҳеч қандай қоидаларсиз тарбиялаб бўлмайди.  Улар бирор бир чекловга дуч келмагунича ҳаракатланаверади. Сиз у бизга оддий кўринган  бу харита кун келиб ҳар бир ўқувчининг келажагига ўз таъсирини ўтказиши аниқ. «Йўл харитаси»ни чизиш эса мақоладаги қаҳрамонимиз онаси каби ҳар бир ота-онанинг таъсир ўтказиш маҳоратга боғлиқ.

Беруний тумани 12-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси Сабира Султанова

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар