Тахтакўпирда ўғирлик қилган шахс, кейин уйга ўт қўйди

Тахтакўпир туманида фуқаро А.Ж бировнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида "Атакўл" ОФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг уйига ноқоқнуний тарзда кириб бориб, унинг уйидаги 1 дона қора рангли тюнерни яширин равишда олиб, хонада турган 1 дона кўрпача билан 2 дона гиламга ўт ёқиб, воқеа жойидан қочиб кетган, дея ёзмоқда "Тахтакўпир тани" нашри.

А.Ж ўз ҳаракатлари билан А.А.га 540 минг сўм зарар келтириб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-бўлими "г" бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, хулоса асосида жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар