Чимбойда ёнғин натижасида уйнинг 33 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 117 та ёнғинлар содир бўлди.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган, деб хабар қилади ИИВ ахборот хизмати. Ушбу ёнғинларда 356 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 561 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 33 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фото манбаси: Uz24.uz

Бўлимлар