Нукусда ўғил отасининг кўксига пичоқ санчди

Шу йилнинг 15 апрель куни соат 11.30ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри П.Сейтов кўчаси 5-уй 35-хонада яшовчи, 1996 йилда туғилган  Ш. Темирханов уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи отаси 1968 йилда туғилган П. Юсуповнинг кўкрак қисмига пичоқ санчган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган П. Юсупов касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ш. Темирханов қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар