Япониянинг таниқли нашри Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлаш учун келмоқда

28 апрел - 6 май аролиғида Япониянинг таниқли нашри ҳисобланган «Asahi Shimbun» газетаси журналистлари Х.Накагава, А.Канда, Н.Нишимура ва Т.Крапивиларнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлаш, жумладан, денгиз суви сатҳининг чекли бир қисмида экологик ҳолатни ўрганиш, ҳудуддаги муаммоларни ҳал қилишда япония ҳукумати билан халқаро ҳомкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, донор ташкилотлари билан илмий-академик ишлаш доирасида Япония жамоати эътиборини ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф қилишга чақириш мақсадида келажакда грант ва техник маблағларни жалб қилишдир.

Маълумот тариқасида таъкидлаб ўтиш жоизки, Япониядаги энг катта учта нашрнинг бири ҳисобланган «Asahi Shimbun» газетаси(1879 йилдан буён чоп этилиб келинмоқда)га келгуси йилда 140 йил тўлади. Ҳозирги пайтда саккиз миллион нусқада тарқатиладиган мазкур газета ўз саҳифаларида (www.asahi.com) Япония ва дунё давлатлари сиёсий, иқтисодий, жамоат ва маданий-гуманитар соҳаларидан материаллар чоп этиб келмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар