«Жана Қаъла» қўрғони ҳақида биласизми?

Халқимиз ўртасида Амударёнинг шап ирмоғидаги тарихий эсдаликлари ҳақида ҳар ҳил афсоналар кўплаб учрайди. Мана шундай афсоналарни йиғиб жамаотчиликка етказиш ҳар бир инсоннинг муҳим вазифаси бўлиб ҳисобланади. Бу ҳақда Қонликўл туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қонликўл тумани «Жана қаъла» овул фуқоралар йиғини худудида жойлашган янги  «Жана қаъла» қўрғони ҳақидаги изланишларга бу қўрғонларда карвон тортганлар йўл босган йўловчилар тўқтаб ўтадиган жой бўлиши билан бирга, ташқи душманлардан ҳимояланувчи қўрғон сифатида фойдаланган.19-асрнинг оқири 20-асрнинг бошида янги  «Жана қаъла» қўрғони Хива хони томонидан қурилиб, ўнга Қутлимурат иноқ, Шарибай беглар беги ва ҳоказо раҳбарлик қилган. Янги  «Жана қаъла» қўрғони қорақалпоқларининг белгили маданий дам олиш ўринларининг бири бўлиб, ҳўнармандчилик савдо ўрни бўлиш билан бирга ҳимоя воситаси ҳизматини бажарган.

Қўрғоннинг узунлиги 70 м, эни 40 м гача бўлган тўрт бурчакли бўлиб, баландлиги 3 метргача пишган лойдан солинган, қўрғон девори энининг қалинлиги 1 метр бўлган, қўрғон деворининг ички томонидан лашкарлар юрадиган эни 1-1,5 метргача йўлаклар бўлиб, деворнинг ҳар жойида ташқаридан келган душманларни отиш учун тешиклар қўйилган. Қўрғонинг жануб томонида кичик дарвоза бўлиб, қоравўлхоналари бўлган.

Сўнгги йиллари бу қўрғонни халқ ботири Отеш Даўлетназар ўғли элни ташқи душманлар жангларидан ҳимояланиш учун фойдаланган.

Бундан ташқари, «Жана қаъла» қўрғони ҳақида 1899 йили Қўнгирот шаҳрига келган рус экспедицияси аъзоси М.Н.Чернишевскийнинг кундалигида «Жана қаъла» Ханжап арнасининг бўйида Амударёнинг бир верс оралиғида жойлашганлиги ҳақидаги манбалар ёзилган.

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар