Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 5 млн сўмдан пул мукофоти берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди, дея ёзмоқда "Daryo.uz"

Фармонга мувофиқ, 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уларга 5 миллион сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотини тантанали топширилишини таъминлаш юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда уруш қатнашчилари ва ногиронларига байрам муносабати билан 2 миллион сўмдан мукофот берилганди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар