Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси: 14 мингта оилага 197,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилиши белгиланган

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Айни пайтда Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль кунги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида ҳам Республикамизда фаолият юритаёган сиёсий партиялар қаторида O’zLiDeP партияси олдига ҳам катта вазифалар юклади деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари С.Турманов. 

Айни пайтда давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ишбилармонлик муҳитини яратишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда деди – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Утамбетов. 

Бу борада банк томонидан ўтган йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб, ушбу соҳага ажратилган кредитлар миқдори 2016 йилга таққослаганда 1,3 баробар зиёд бўлиб, 861,4 млрд сўмга, шундан микрокредитлар ҳажми 206,2 млрд сўмга етди.


 
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асос жойларда тижорат банклар филиаллари томонидан 265,9 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20-октябрдаги 857-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш” тартиби бўйича тасдиқланган режага мувофиқ руйхатга олинган тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор бўлган 13962 та оилаларга 197,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар