Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги: 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида 4,5 трлн сўмлик 313 та лойиҳа ишлаб чиқилган

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бош мутахассиси У.Тилеўниязов Республика бўйича 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида умумий баҳоси 4,5 трлн сўмлик 313 та лойиҳанинг (6847 иш ўрни) манзилли руйхат ишлаб чиқилган бўлиб, шундан саноат соҳасида 4,0 трлн сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 175 та лойиҳани амалга ошириш ва 5700 га яқин янги иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 200,0 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 96 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 700 дан зиёд янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида бўлса 265,6 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 42 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 460 та янги иш ўринларини яратиш бўйича ишларни қайд этиб ўтди. 

Ўтказилган йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар бўйича ўтган йил сарҳисоби ва жорий йилги ишланиши керак бўлган устувор вазифалар бўйича масалалар депутатлар орасида фикр-мулоҳазалар қилиниб, тегишли қарор ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

 

Бўлимлар