Нукусда ўтказилган ошпазлар мусобақасидан фоторепортаж

14 апрель куни Нукус шаҳрида ошпазлар мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо Саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-3564-сонли қарори ижросини амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан хамкорликда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар (корхона ошпазлари) ўртасида Республика миқёсида «Наврўз байрами»га бағишланган «Ошпазлар мусобақаси» кўрик танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Нукус шаҳрида 2018 йил 14-апрель куни бўлиб ўтди.

                   «Ошпазлар мусобақаси»да Республиканинг барча шаҳар ва туманларидан тажрибали ошпазлар иштирок этишди. Мусобақада ошпазлар ҳалқимизнинг миллий таомларидан тортиб хозирги замонавий таомларигача таёрлашди. Ошпазларимиз мусобақа жараёнида бир-бирлари билан ўз-аро дустона муносабатда бўлиб ўзларининг пиширган овқатлари бўйича фикр ва тажрибаларини алмашишди.

Мусобақада ҳар ҳил номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Хусусан қошимча номинациялар ҳисобланган:

«Энг ёш ошпаз» номинацияси учун Нукус шаҳридан (Сазан кафеси) Қозиев Ҳайтбай;

«Энг яқши салат» номинацияси учун Нукус шаҳридан (Райхан ресторани) Палымбетова Айбахар;

«Энг яқши чет эл таоми» номинацияси учун Қораўзак туманидан (Жайхун ресторани) Сапаров Бектурсын;

«Энг яхши миллий таом» номинацияси учун Чимбой туманидан (Азиза ресторани) Зарипова Алтынай;

«Энг яхши намунавий ошпаз» номинацияси учун Нукус шаҳридан (Райхан ресторани) Бегдуллаев Наўрыз ғолиб деп топилди.

«Ошпазлар мусобақаси»нинг асосий йўналишлари ҳисобланган

I ўринни Тўртқўл тумани ошпазлари;

II ўринни Чимбой тумани ошпазлари;

III ўринни Мўйноқ тумани ошпазлари эгаллашди ва мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсталик учун диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар