Қозоғистон Республикаси Ақтубе вилояти вакиллари Қорақалпоғистонга нима учун келишди?

13 апрель куни Қозоғистон Республикаси Ақтубе вилояти Хокимиятининг Ташқи алоқа ва туризм бошқармасининг бошлиғи ва бўлим бошлиқлари Кенжеханулы Ермек ва Ерлан Рамазановичлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахрига расмий ташриф бўйирди. Кун мобайнида И.В.Савицкий номидаги Давлат Музейига ташриф бўйириб, музей директори Г.Изентаева билан учрашди. Шундан сўнг Хужайли туманидаги логистика марказига ва Нукус шахридаги ҚК (СП) МЧЖ “Самсунг” ҚК(СП) МЧЖ, “Нукус полимер” МЧЖ, “Нукус Электроаппарат” МЧЖларга бориб иш фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо Саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистн Республикаси бошқармаси томонидан худудимиздаги тадбиркорлик субъектлари ва мутъасадди идоралар вакиллари билан учрашув ташкил етилди. 

Учрашувни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Хабибуллаев очиб берди ва Қозоғистон Республикаси хокикияти вакиллари учрашув иштирокчиларига ўзларининг Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритиш ва туризмни ривожлантириш хақидаги презентациясин кенг жамоатчиликка хаволъа етди.

Бу учрашув кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субъектлери учун амалий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарилаётган махсулотларини экспорт қилиш соҳасида билимларини кенгайтириш имконини берди.

Учрашув сўнгида тадбиркорлар мутахассислардан узларини қизиқтирган саволларга жабовлар олди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар