Хўжайлида 7,5 млрд сўм кредит асосида “Турон” маданият ва истироҳат боғи очилди

16-апрел куни Хўжайли туманида “Турон” маданият ва истироҳат боғи очилди.

Хўжайли тумаи Мустақиллик кўчаси бўйида жойлашган “Турон” маданият ва истироҳат боғи, туман ҳокимининг 2017-йил 16-январ кунги №85/01 сонли қарорига мувофиқ “ДАВЛАТНАЗАР ОРОМГОҲИ” МЧЖга ижарага берилди.

“ДАВЛАТНАЗАР ОРОМГОҲИ” МЧЖга 7,5 млрд сўм Миллий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан кредит ажратилган бўлиб, Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида жойлашган “Guanjou fortuna imayer treading Ko LTD” корхонасидан 1 млн АҚШ долларига 10 та атраксион олиб келинди.

Ҳозирда туман аҳолиси ва ёшлар маданият ва истироҳат боғида мароқли дам олишмоқда.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

 

Бўлимлар