Белбоғли кураш. Нукусда чемпионлар аниқланмоқда

Ўтган ҳафтанинг 14-15 апрель кунлари Нукус шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

янгиликни яшириш

Теглар :  Белбоғли кураш

Мазкур Ўзбекистон кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 225 нафар ўғил-қиз  икки кун давом этган этган беллашувларда  белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида  ғолиблик учун куч синашишди.
Демак ғолиб спортчилар билан танишамиз.

Ўғил болалар (эркин йўналиш): 27 кг. 1. Жўрабек Мамадалиев (Наманган). 30 кг. 1. Анваржон Турғунов (Фарғона). 33 кг. 1. Камронмирзо Усмоналиев (Наманган). 36 кг. 1. Нурмуҳаммад Исмоилов (Қ.Қ.Р). 40 кг. 1. Бехрўз Собиров (Фарғона). 44 кг. 1. Илёсбек Cотиволдиев (Фарғона). 48 кг. 1. Зиёдулло Валижонов (Фарғона). 52 кг. 1. Даврон Ҳасанбоев (Фарғона). 55 кг. 1. Билолбек Раҳматуллаев (Наманган). 60 кг. 1. Азимжон Юлдошев (Наманган). +60 кг. 1. Анваржон Хожимуродов (Наманган).
Қизлар (эркин йўналиш): 33 кг. 1. Зуҳра Қосимова (Тошкент в.). 36 кг. 1. Жулдуз Каразова (Қ.Қ.Р). 40 кг. 1. Сарвиноз Иброҳимова (Фарғона). 44 кг. 1. Шоҳсанам Амониёзова (Қ.Қ.Р). 48 кг. 1. Сабрина Ўралбаева (Қ.Қ.Р). 52 кг. 1. Моҳигул Исажонова (Фарғона). +52 кг. 1. Дилноза Қазоқбоева (Қ.Қ.Р).
Ўғил болалар (классик йўналиш): 27 кг. 1. Шуҳрат Қирғизбоев (Андижон). 30 кг. 1. Соҳибжон Бойматов (Тошкент в.). 33 кг. 1. Бунёдбек Расулов (Фарғона). 36 кг. 1. Абдилазиз Турсунов (Андижон). 40 кг. 1. Асадбек Мамадалиев (Наманган). 44 кг. 1. Нурлан Эралиев (Қ.Қ.Р). 48 кг. 1. Файзулло Латипов (Андижон). 52 кг. 1. Юрислан Шайқулов (Қ.Қ.Р). 55 кг. 1. Сардорбек Исматуллаев (Наманган). 60 кг. 1. Муҳаммаджон Иброҳимов (Фарғона). +60 кг. 1. Муротбек Бахтиёров (Қ.Қ.Р).

Мусобақа якунига етгач  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бекберган БОЛТАЕВ, мусобақа ҳаками (Хрозам вилояти): - Ушбу кубок мусобақаси ҳам кўнгилдагидек ўтди. Ёш спортчи - ўқувчиларнинг ғалабага бўлган ишётқи юқори бўлгани беллашувларни муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлади. Айтиш мумкин, янги – янги ёш иқтидорли полвонлар вояга етаётганини мусобақа давомида кўзатдик. Ўйлаймизки ўсиб келаётган бу каби истеъдодли полвонлар эртага халқаро майдонларда юқори натижаларни қўлга киритиб, Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади.

Илҳом РАҲМОНОВ

Манба : olamsport.com

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар