Элликқалъага Швейцария, Исроил, Япония ва Франция каби мамлакатлардан туристлар ташриф буюрмоқда

Элликқалъа тумани Республикамизда улкан туристик салоҳиятга эга ҳудудлардан ҳисобланади. Кўплаб қадимий қалъалар, музейлар, Ақчакўл дам олиш маскани, ботаника боғи, санаторийлар, ҳиёбонлар билан меҳмондўст элликқалъаликлар ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳнинг кўнгилли дам олиши учун барча шароитларни яратишган.Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 17 апрель куни туманимизнинг туристик салоҳияти ҳақида репортаж тайёрлаш ва уни Қорақалпоғистон ҳамда Ўзбекистон 24 телеканалларида намойиш қилиб, бизнинг гўзал диёримизга янада кўплаб сайёҳларни жалб қилиш мақсадида, Қорақалпоғистон телевидениесидан журналист ва операторлардан иборат ишчи гуруҳ ташриф буюришди.

Туман ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўлимининг ходимлари, Гулдурсун қалъа, Тупроққалъа, Ақчакўл дам олиш маскани ҳамда ботаника боғини тасвирга олиш жараёнларида телемухбирларга ҳамроҳлик қилишди.

Тасвирга олиш жараёни жудаям омадли кечди. Бир кун олдин ёмғир ёққанлиги туфайли ҳаво жудаям мусаффо ва қуёшнинг чарақлаб чиқиши ҳам бизни ишимизни қўллаб-қувватлаётгандек эди.

Қадимий ва навқирон Катта Гулдурсуннинг салобатини кўрган меҳмонлар, ҳаяжонини яшириб ўтиришмади.

Тупроққалъа мажмуасини тасвирга олиш жараёнларида (2-3 соат давомида), мажмуани томоша қилиш учун, Швейцария, Исроил, Япония ва Франция каби мамлакатлардан 150 дан ортиқ сайёҳларнинг ташриф буюриши, кўп йиллик тажрибага эга бўлган журналистларни ҳам ҳайратда қолдирди.

Сайёҳлардан кўплаб интервьюлар олинди, уларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари, бизнинг бой маданий тарихимизга қизиқишлари ҳамда уларга кўрсатилаётган хизматларнинг янада сифатли қилиш учун таклифлари билан ўртоқлашдик.

Самарали куннинг якуний қисмида меҳмонлар, туманимиздаги ботаника боғини тасвирга олиб, қуёш ботиш маҳалда сўлим Ақчакўл соҳилида бажарилаётган ишлар билан танишишди.

Кун якунланиб борар экан, журналистлар Элликқалъамизга яна ташриф буюриб тасвирга олиш ишларида дронлардан фойдаланиш ҳамда туманимиздаги бошқа масканлар билан танишиш истагини билдиришди. Биз албатта сизларни кутиб қоламиз. Элликқалъага хуш келибсиз!

Маълумот учун: Туманимизнинг туристик салоҳияти ҳақида кўрсатув Қорақалпоғистон телеканали – 19 апрель Пайшанба куни соат кечки 21:50 да ҳамда Ўзбекистон 24 (Мозий 24) телеканали – 26 апрель куни соат 08:45 ҳамда такрорий 21:45 да эфирга узатилади.

Туристлар билан турислар учун афзалликлар ва муаамолар тўғрисида суҳбат

          

Ақчакўл соҳилида интервю

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Бўлимлар