Тахтакўпирда тиббиёт муассасаларига кадрлар етишмаслиги ва реконструкцияга муҳтожлиги аниқланди

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг 35 сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда ишчи гуруҳ томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат чуқур таҳлил этилиб, мазкур соҳада кадрлар етишмаслиги (25, 75 ставка вакант), марказий шифохона ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, асбоб-ускуналар таъминотида камчиликлар мавжудлиги, тумандаги баъзи тиббиёт муассасалар йирик таъмирлаш ва реконструкцияга муҳтожлиги аниқланди.

Сессияда таъкидланган камчиликлар бўйича туман ҳокими Ж.Адилов, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари И.Палванов, молия бўлими бошлиғи З.Тажимуратов, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Э.Бегманов ва бошқалар сўзга чиқиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги режалари билан таништирди. Депутатлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси Раисининг ўринбосари О.Хамраев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Отамуродов иштирок этишди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

 

Бўлимлар