Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Атабек Сапарбаев 4-секторда қандай ишлар амалга оширилаётганини айтди

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, барча соҳалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, ўз вақтида тўлақонли ва атрофлича ўрганиб, холисона ечимни топиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Республикамизнинг 4-сектор ҳудудларига Нукус шаҳар, Хўжайли, Тахиатош ва Нукус туманлари бириктирилган бўлиб, аҳолининг яшаш тарзини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, Нукус шаҳар, Хўжайли, Тахиатош ва Нукус туманлари ҳудудларида жами 99 минг 496 та хонадон мавжуд бўлиб шундан, аҳолининг яшаш тарзини ўрганиш ва муаммоларини аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб бугунги кунгача жами 99 153 та хонадон ўрганилди. Жами 6 940 та уй-жой, йўл хўжалиги, энергия ресурслари таъминоти, сув, транспорт, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва кредитлар бериш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва бошқа муаммоли масалалари аниқланди ва шундан, 6 444 та муаммо ўз ечимини топди ҳамда 496 та муаммолар йўл харитасига киритилди.

Жумладан, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш борасида ногиронларга ёрдам бериш билан боғлиқ 487 та, муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 574 та, моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 476 та, иш жойи билан таъминлаш масалалари бўйича 836 та ва тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 303 та муаммоли масалалар жойида ҳал қилинди.

Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, уйларни таъмирлаш бўйича 139 та, уйнинг коммунал шароитларини яхшилаш бўйича 94 та, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича 345 та муаммоли масалалар ҳал қилинди.

Масалан, Нукус туманида 80 та хонадон истиқомат қилувчи 6 та икки қаватли уйларнинг олди қисми (фасад) ва ташқи қисмларини реконструкция қилинди, ички йўлакларга бетон қопламалар ётқизилди ва уйларнинг олдида болалар майдончалари қуриб берилди.

Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш, мева-сабзавотчилик турларини ривожлантириш бўйича 5 та, паррандачилик турларини ривожлантириш бўйича 81 та, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги турларини ривожлантириш бўйича 29 та жами 115 та лойиҳалар амалга оширилди.

Эътиборлиси, Тахиатош туманида мавжуд кам таъминланган оилаларга кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида яъни, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, иш билан таъминлаш каби ёрдамлар натижасида кам таъминланган оилалар сони 20 тага камайтирилишга эришилди.

Хонадонма-хонадон юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш, унга тегишли мутасадди ташкилотлар билан бирга ечим топиш ва “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун" деган ҳаётий тамойил асосида иш юритиш, бугун, биз солиқчилар фаолиятида энг долзарб вазифалардан биридир.

Атабек Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар