"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда

Нукуснинг "Орол" жамоаси Про-Лига "А"нинг 3-турида ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилиб йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи тайм охирларида мезбонлар ҳимоячиси Ислом Сейтназаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи тайм бошида эса меҳмонларнинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тоджиев ҳисобни 0:2 га етказди. Шундан сўнг нукусликлар "уйғонгандек" бўлишди. Захирадан майдонга тушган Алберт Сиддиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пеналтидан эса Наврўз Хаипов унумли фойдаланди. Бу Наврўзнинг охирги 4 мавсумда қуйи лигада урилган 53-голи бўлди.  Шундан сўнг "Орол" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Бироқ ўйин охирида меҳмонлар футболчиси Низомжон Норов иккита гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа "Орол" жамоаси мавсумдаги учинчи учрашувни ҳам бой берди. Тўплар нисбати эса анча қўрқинчли 3:10. Жамоа мураббийи Қуват Туреевнинг ишлари ҳозирча юришмаяпти.
 Э'тиборга молик жиҳати нукусликлар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет еттинчи ўйинда имкониятни бой беришмоқда. Умуман олганда "Орол" охирги 17 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаб қозонди. Мавсумни тайёргарликсиз бошлаган жамоа мавсумни қандай ўтказиши ойдиндек гўё.

Учрашувда жамоанинг бирор тактика асосида тўп сургани кўринмади. Балки ҳали мураббийлар футболчиларга ўзларининг фалсафаларини сингдириб улгуришмагандир.

“Орол” - “Сурхон” 1:4  

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Х.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
Назоратчи- В.Шашков (Тошкент).
Комиссар -Д.Мирзаев.
Голлар: Наврўз Хаипов 65 (пенальти) - Ислом Сейитназаров (автогол) 43, Фарход Тожиев 46, Низомжон Норов 85, 90+4.
"Орол": 22. Янгибоев Улуғбек, 4. Расул Мусаев, 5. Ислом Сейтназаров, 6. Алишер Собуров, 9. Дамир Низанов, 10. Наврўз Алимов, 11. Наврўзбек Хаипов, 13. Ринат Шилманов, 14. Улуғбек Қутлибоев, 18. Бахтиёр Арзиев, 21. Бабажанов Азамат
Захира: 16. Айбек Жамшидов, 2. Баранбаев Жамшид, 7. Таласбаев Нурлибек, 8. Мирас Карлибоев, 15. Алберт Сиддиқов, 17. Каримбаев Шириф, 23. Алпомис Ажбанбеков

"Сурхон": 1.Руслан Матниязов, 7. Нематов Сухроб, 10. Вахобов Бахриддин, 15.Элбек Отақулов, 17. Мирзаев Алишер, 19.Фарход Тожиев, 22. Ислом Иномов, 24. Иброҳим Рахимов, 30.Даниел Насриддинов , 77. Эминов Сардорбек, 92. Усмонов Азизбек
Захира: 12. Ахмедов Азамат, 3. Алижонов Илхом, 4. Абдуллаев Иброҳим, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Норов Низомжон, 11. Хушбаков Дилшод, 99. Абдуллаев Бек

Фурқат Юсупов тайёрлади

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар