Тўрткўлда мол ўғрилари қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 18 апрель куни 1983 й.т. Б.Исмаилов ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уй ҳовлисидаги молхонасидан 1 бош қорамолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрткўл тумани “Шурахон” ОФЙда яшовчи, 1995 й.т. О.Мамутов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган. Шунингдек Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2018 йил 3 апрель куни, номаълум шахслар Қўшчинор маҳалласида жойлашган “Қора ариқ боғлари” фермер хўжалиги дала майдонидан 1948 й.т. Ш.Мисировга тегишли 1 бош қорамолини ўғирлаб кетганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оқдарё тумани Примкент маҳалласида яшовчи, 1992 й.т. Ж.Ўразов ва Пастдарғом тумани Чимбой маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Ф.Ниёзовлар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар