Қорақалпоғистонлик йигит танишини 27 минг. АҚШ долларга чув тушириб қўлга тушди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 апрель куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2015 йил 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Қуюқкўпир қишлоғида яшовчи, 1981 й.т. О.Матқурбонов таниши, 1955 й.т. М.Айтековни алдаб ишончига кириб, унга Малайзия Давлатидан арзон нархларда тиббиёт қўлқопчаларини олиб келиб, сотиб беришини айтиб, ундан 27 минг. АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. О.Матқурбонов ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар