Беруний тумани ҳокими Фарход Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тайинланди

Беруний тумани ҳокими Фарход Эрманов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар бермоқда.

Ташкилий масала 21-апрел, шанба куни Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилган.

Фарҳод Эрманов (1958-йилда туғилган) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (1981) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1996) битирувчиси. Сенатор, парламент юқори палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси аъзоси.

1995—1998-йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004—2010-йилларда Қорақалпоғистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган.

2017 йил сентабридан Хоразм вилоятига Илгизар Матёқубович Собиров (2006—2015-йилларда у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси бўлган) ҳоким бўлган. Маълумотларга қараганда, у соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар