Тахтакўпирга 1,5 млн долларлик инвестиция киритилиб, 1000 та қуёнлик ферма ташкил этилади

Тахтакўпир тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Азат Хожамуратовнинг "Makan.uz" сайтига маълум қилишича, туманда 1,5 млн долларлик лойиҳага инвестиция киритилмоқда.

Бу лойиҳа бўйича туманга 1000 қуён олиб келинади. Лойиҳани амалга ошириш учун янгидан ташкил этилаётган фермер хўжалигига 0 баҳода бино берилган.
 
Шунингдек, туман ҳудудидан 220 га ер майдони ажратилган. Ташкиллаштирилган фермер хўжалиги қуённинг озиғи учун экиш ишлари бошлаган. Биринчи ярим йилликда қуёнларни олиб келиш белгиланган бўлиб, бу босқичда камида 20 одам иш билан таъминланиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар