«Май ойида қорақалпоқ эстрада юлдузларининг гала-концерти бўлади» - Бердах Қаллибеков

Нукусда биринчи продюссерлик маркази «Toy productions» очилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

«KRuz.uz» сайти муҳаррири Фурқат Юсупов мазкур марказнинг директори Бердах Қаллибеков билан суҳбат уюштирди.

Қуйида суҳбатдан парчани ўқишингиз мумкин.

- Бердах ака «Toy productions» марказининг олдиндаги режалари қандай?

- Продюссерлик марказининг очилишини бир неча йиллардан буён ўйлаб юрган эдик. Секин-аста ўз мақсадларимизни амалга оширмоқдамиз. Продюссерлик марказида ўзбек ва қорақалпоқ Эстрада юлдузларининг концертларини Республика бўйлаб ташкиллаштириш мақсадидамиз. Бундан ташқари тўйга керакли барча турдаги хизматларни амалга оширамиз. Учинчи хизматимиз ёш иқтидор эгаларини топиб, уларни халққа танитиш ҳисобланади.

- Қайси хонандаларнинг концертларини ўтказиш режалаштирилган?

- Фирма очилган пайтда, ҳали офисимиз йўқ эди. «Нукус шоу бизнес орайи» маркаизнинг илк концерти Арепбай Алланиязовники бўлди. 25 февраль куни Бердақ номидаги қорақалпоқ академик мусиқа театрида бўлиб ўтди. Худо хоҳласа 2 май куни Нукус шаҳридаги Амфитеатрда ўзбек эстрада юлдузи Шахзоданинг концерти бўлиб ўтади. Май ойининг ўрталарида қорақалпоқ эстрада юлдузларининг гала-концертини ўтказишни режалаштиряпмиз.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар