Биринчи йили ўқишга киролмай иккинчи йили бирданига 3 та хорижий олийгоҳга кирган қорақалпоқғистонлик талаба билан суҳбат

Асли Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидан бўлган Бекзод Рўзимовнинг Кореяда ўқиётганидан хабар топиб “KRuz.uz”сайти Бекзод билан ижтимоий тармоқда интервью ўтказди.

- Жанубий Кореяга ўқишга кириш жараёнинг қандай бўлган?

- Коллежда ўқиб юрган вақтимда ўқишга тайёргарлик кўрдим. Аммо биринчи йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга топшириб киролмадим. Кейин Тошкентда қолиб тайёргарликни давом қилдирдим. IELTSдан тайёрланиб бошладим. Биласиз, Тошкентда хорижий олий ўқув юртларининг филиаллари очилган ва уларнинг имтиҳонлари ҳар хил вақтда бўлади. Мен "Inha", "Singapur", "Wеstminster" университетларига ҳужжатларимни топширдим. Буни қарангки, ҳар учаласига ҳам кирибман. Инҳани танладим. Бир йил Тошкентда Инҳа университетида ўқидим кейин Кореяга ўқишимни кўчирдим. Ҳозир Кореяда ўқияпман. Соҳам халқаро иқтисодий алоқалар ва молия.

Маълумот учун, Бекзод Рўзимов 1996 йили Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Беруний шаҳрида туғилган. Ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг Инҳа универсетида таҳсил олмоқда.

Давоми бор…

Кореяда ўқиётган қорақалпоғистонлик талабанинг режалари ва корейсларга ўхшаши ҳақида

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар