Кореяда ўқиётган қорақалпоғистонлик талабанинг режалари ва корейсларга ўхшаши ҳақида

Асли Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидан бўлган Бекзод Рўзимовнинг Кореяда ўқиётганидан хабар топиб “KRuz.uz”сайти Бекзод билан ижтимоий тармоқда интервью ўтказган эди. Қуйида ана шу интервьюнинг 2-қисмини ўқишингиз мумкин.

- Ўқишни битиргандан кейин режаларингиз қандай?

- Бу ердаги ўқишимни битиргач. Ўқишни давом эттираман. Худо хоҳласа магистратура босқичини Америкада давом эттирмоқчиман. Агар Америка ўхшамаса, шу ерда, "Seul national university"да яни Сеул миллий университетида магистратурани ўқимоқчиман. Бу университет Кореяда нуфузи жиҳатидан биринчи ўринда туради ва дунё бўйлаб кучли юзталикка кирган.

Магистратура босқичидан кейин бироз хорижда ишлаб малакамни оширишим керак. Шундан кейин юртимга қайтиб ўрганганларимни амалда қўллайман.

- Очиғи, кўринишингиздан Корейс миллати вакилига ўхшаркансиз. Кореядагилар сизни қорақалпоғистонлик эканингизга ишонишганми?

- Дастлаб ишонишмаган. Чунки чиндан ҳам ташқи кўринишим Корейсларга ўхшаб кетади. Ҳатто бу ердаги кореялик курсдошларим Корейсча гапиролмаслигимдан хафа бўлишган.

“-Ўзингнинг тилингда гапир Инглизча гапирмасдан” деб дакки берган вақтлари ҳам бўлган. Корейс тилини юз фоиз биламан деёлмайман, ўрганяпман. Дарслар асосан инглиз тилида бўлади. Дўстларим билан мулоқотни ҳам шу тилда қиламиз.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар