Ўзбекистонда Қуръон мусобақасида қорақалпоғистонлик қори Олий ўрин соҳиби бўлиб, “Жентра” билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақаси ўзгача шукуҳ, ўзгача таассуротлар остида кечди. Мазкур мусобақа туман, вилоят ва республика босқичлари асносида ўтказилди. Аллоҳнинг каломини ёд олган, уни қалб тубида жойлаган қори ва қориялар унда самимий беллашишди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қуръон мусобақаси ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказилди. Хусусан, ушбу мусобақанинг Республика босқичи 18–25, 26–40 ёшлилар ҳамда талабалар ўртасида бўлиб ўтди.

Бугун, 24 апрель куни Қуръон мусобақасининг Республика босқичи эркаклар ўртасида ғолиблар аниқланди. Ҳакамларнинг қарорига мувофиқ, андижонлик Убайдуллоҳ қори биринчи ўринга сазовор бўлди. Ғолибга мукофот тариқасида уч кишига ҳаж сафари учун сертификат топширилди. 

Эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг Олий ўрнига эса қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов муяссар бўлди. Унга “Жентра” русумли автомобиль ютуқ тариқасида тақдим этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтаётган Қуръон мусобақасининг Республика босқичида аёл қориялар ўртасида ғолибларни аниқлаш тадбири ҳам бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар