Қорақалпоғистонда “Умра - 2018” мавсуми

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кегаши жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти берган ма`лумотга кўра жорий йил баҳорги умра мавсумида (27 феврал - 7 март) юртимиздан 55 нафар фуқаронинг сафари амалга оширилган.  Хўш, навбатдаги Рамазон умра мавсумини ташкил этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу ҳақда котибият мудири Б.Аймбетов қуйидагича маълум қилади.

- Навбатдаги “Умра - 2018” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишида умра мавсуми гуруҳ раҳбарлари билан сафаролди ўқув-амалий машғулотларини ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9-10 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" масжиди мажлислар залида 2018 йилги Рамазон умра мавсумини намунали ташкил этиш мақсадида умра Рамазон мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун тасдиқланган гуруҳ (елликбоши) раҳбарларининг сафаролди  ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Мазкур ўқув машғулотларда гуруҳ раҳбарларига зиёрат давомида амал қилиш лозим бўлган тартиб-қоидалар тушинтирилади.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидан  (елликбоши) Хўжайли туман имом-хатиби А.Алланиязов иштирок этади. Навбатдаги Рамазон ойида ташкиллаштирилаётган ушбу зиёратга эса республикамиздан 18 киши иштирок этади.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси “Ҳаж" ва “Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ҳай`ати томонидан ташкилий ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар